ПСЖ президенти Мбаппенинг кетиши ҳақидаги саволларга жавоб берди
ПСЖ клуби президенти Носир ал-Хелайфи футболчи Килиан Мбаппенинг жамоани тарк этиши мумкинлиги борасидаги саволларга жавоб берди.
"Мбаппе бир неча ой олдин ПСЖ билан шартномасини узайтирди. У клуб лойиҳасининг бир бўлаги. Килиан бундан хурсанд ва менимча, у кетиш ҳақида ўйламаяпти", - деди клуб президенти.
Эслатиб ўтамиз, бугун Франция терма жамоаси аъзоси Мбаппе ПСЖдаги шериги Лионель Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши баҳс олиб боради. Ғолиб Жаҳон чемпионати кубогига эга чиқади.
Фикрлар