ПСЖ президенти Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканини яшириб ўтирмади

ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелайфи жамоага "Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфордни олиб келмоқчи эканини айтди. 

"У ажойиб футболчи. Рэшфордни текинга қўлга киритишни қайси клуб истамайди, дея оласиз? 

Биз буни яшириб ўтирмоқчи эмасмиз. Уни шу ёзда ҳам таркибга қўшиб олишимиз мумкин. Ҳамма нарса бўлиши мумкин, фақат ҳозир эмас. Сабаби, ҳамманинг эътибори айни дам Жаҳон чемпионатига қаратилган", - деди парижликлар президенти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!