ПСЖ президенти турк клубини сотиб олади
Ads

Туркия Суперлигаси трансляция ҳуқуқини 5 йилга сотиб олган «beIn Sports» компанияси маҳаллий чемпионатда иштирок этувчи «Истанбул» клубини сотиб олиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда «Fanatik» хабар бермоқда.

Ушбу келишув 2018 йилнинг январьида эълон қилиниши кутилмоқда. Қайд этиш жоиз, ушбу компания Франциянинг ПСЖ клубига эгалик қиладиган Носир Ал-Хелайфига тегишлидир.

Маълумот учун, «Истанбул» клуби Туркия чемпионатида ортда қолган 9 турдан сўнг, 5 ўринда бормоқда.