ПСЖ қишда Рабьони трансферга қўймоқчи
Ads

ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин.

Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра агар 23 ёшли франциялик футболчи парижликлар билан амалдаги шартномасини узайтирмайдиган бўлса, у ҳолда ПСЖ уни 40 млн евро эвазига сотишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мавсум якунида шартномаси тугаб, эркин агентга айланадиган Рабьо ёзда эркин агент сифатида “Барселона”га ўтишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.