ПСЖ "РБ Лейпциг"га қарши ўйиндан олдин деярли ҳужумчиси қолди

"Пари Сен-Жермен" форварди Килиан Мбаппе "РБ Лейпциг"га қарши бўладиган ЕЧЛ гуруҳ босқич 3-тур учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли футболчи Франция чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Нант”га (3:0) қарши баҳсда сон мушакларидан жароҳат олган. У айнан мана шу сабаб жамоанинг бугунги машғулотларида иштирок этмаган.

Айтиш лозимки, парижликлар немис клубига қарши ўйинда ҳужум чизиғида жиддий муаммога дуч келиши мумкин. Боиси, жамоанинг икки нафар ҳужумчиси - Неймар ва Мауро Икарди лазаретда.

ПСЖ - "РБ Лейпциг" учрашуви 4 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!