ПСЖ "Реал" футболчиси учун 250 млн тўлаши мумкин

"Реал" ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо ПСЖ қизиқишлари доирасига кирди, дея хабар бермоқда As нашри.

Парижликлар ёш вингер атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда ва имкон бўлса ёзда футболчини қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи. Ўз навбатида, "Реал" ҳам 19 ёшли футболчини осонлик билан қўйиб юбормоқчи эмас.

Кубонинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2024 йил июнида якунига етади. Унинг товон пули эса 250 миллион еврони ташкил қилади.

Жорий мавсумда "Мальорка" сафида ижара асосида тўп сураётган хавбек 28 ўйинда 3 гол ва 3 ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!