ПСЖ “Реал” юлдузига маошини беш баравар оширишни ваъда қилмоқда

Жорий мавсумда сермаҳсул ўйин кўрсатаётган “Реал” футболчиси Винисиус Жуниор қатор клублардан таклиф олмоқда.

ПСЖ ҳам ҳужумкор ўйинчини ўз сафида кўрмоқчи. Парижликлар яна бир харидор – “Манчестер Юнайтед” каби бразилиялик легионер учун мадридликларга 100 миллион евро беришга тайёр. Улар ўйинчининг ўзини қизиқтириш мақсадида ҳозирги олаётган маошини беш баравар оширишга рози эканини ҳам маълум қилди.

Айни пайтда йилига 3 миллион евро маош олаётган Винисиус парижликларга қўшилса, бу сумма 16 миллион еврони ташкил қилади.

“Реал” мутасаддилари ўйини тобора очилиб бораётган футболчини олиб қолиш мақсадида унга янги битим тайёрлаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Samandar Isayev
29/11/2021 19:48
Agar uni ko'proq pul qiziqtirsa U PSJ ga emas nuyukasl ga o'tadi
Sattorov Xayriddin
29/11/2021 23:32
Uuuu kemtmaydi