ПСЖ "Реал"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга дуч келди

ПСЖнинг испаниялик ҳимоячиси Серхио Рамос 15 февралда "Реал Мадрид"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Унда енгил жароҳат бор ва футболчи Чемпионлар Лигасидаги баҳсгача тиклана олмайди.

Хабарларга кўра, испаннинг мушаклари шикастланган. Шу тариқа, у собиқ жамоасига қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи шу пайтга қадар парижликлар сафида атиги 2 учрашув ўтказди.

Маълумот ўрнида, Чемпионлар Лигаси нимчорак финал доирасидаги ПСЖ - "Реал Мадрид" клублари ўртасидаги баҳс 16 феврал 01:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!