ПСЖ "Реал"нинг режаларини барбод қилмоқчи

ПСЖ клуби раҳбарияти "Ренн" хавбеки Эдуардо Камавингани жамоа таркибига қўшиб олмоқчи.

RMC Sport нашрига кўра, парижликлар "Реал" кўзлаётган 17 ёшли футболчини ўз томонларига оғдириб олишмоқчи. ПСЖ Францияда ички трансфер ойнаси очилганидан фойдаланиб, Камавингани тезроқ қўлга киритмоқчи.

Камавинга жорий мавсум “Ренн” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери эса 80 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!