ПСЖ сафарда ғалаба қозонди. Мессидан 3 та ассист

Франция чемпионати 15-туридан ўрин олган "Сент Этьен" - ПСЖ учрашуви якунига етди. Унда парижликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, мезбонлар футболчиси Буанга ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Маркиньос мувозанатни тиклади. Иккинчи таймнинг 78-дақиқасида Ди Мария Париж клубини олдинга олиб чиқди. Ўйин сўнггида Маркиньос бош билан гол уриб, дубль қайт этди.  Таъкидлаш лозим, ПСЖнинг барча голларига Месси ассистентлик қилди. 

Шунингдек, ўйиннинг 45-дақиқасида "Сент-Этьен" футболчиси Колодзейчак қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!