ПСЖ супердарвозабонни олиб, дарров ижарага берадиган бўлди

Football Italia  нашрининг хабар беришича, “Пари Сен-Жермен” раҳбарияти “Милан”ни эркин агент сифатида тарк этган 22 ёшли дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди.

Маълумотларгақа қараганда, италиялик дарвозабон парижликлар билан шартнома имзолаши билан юртига қайтариб юборилади. “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо уни ижарага олишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда, Моуринь Рим клуби раҳбарларига бу трансфер бўйича иш бошлашни айтган ва ўзи Доннарумма билан боғланиб, уни “Рома”га ўтишга кўндира олишига ишонмоқда.

Доннарумма ўзини тарбиялаган “Милан”да 2015 йилдан бери ўйнаётган эди. У Италия терма жамоасининг ҳам асосий дарвозабони ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию