ПСЖ тарихидаги энг зўр ўйинчи номи эълон қилинди. Ғолиб ҳеч ким кутмаган номзод

ПСЖ клубнинг 50 йиллиги муносабати билан жамоа тарихидаги энг зўр футболчини аниқлаш мақсадида мухлислар, журналистлар ва собиқ футболчилар иштирокида сўров ўтказди.

Унга кўра, энг кўп овоз жамлаган бразилиялик Раи парижликлар тарихидаги энг зўр футболчи, деб эътироф этилди.

Раи Бразилия терма жамоаси сафида 1994 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. У 1993-1998 йиллар давомида ПСЖда тўп сурган.

rue04b0870609

Сўров якунларига кўра, кучли учликдан Сафет Сушич ва Роналдиньо ҳам ўрин олди.

ПСЖни бошқарган энг кучли мураббийлар сифатида Карло Анчелотти, Лоран Блан ва Луис Фернандес тан олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!