ПСЖ тез орада франциялик форвард трансферини эълон қилади
ПСЖ "Айнтрахт" ҳужумчиси Рандал Коло-Муанини 80 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
"Sky Sport" журналисти Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, парижликлар немис клубига 70 миллион евро + 10 миллион евро бонус таклиф қилган.
Агар франкфуртликлар мазкур таклифни қабул қилса, келишув икки кунда амалга ошиши кутиляпти.
"Айнтрахт" 24 ёшли ҳужумчиси ўрнига Юго Экитика билан шартнома имзолашга уриниб кўради. Париж гранди уни арзонлаштирилган сумма эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Фикрлар