ПСЖ устози бугун ишдан бўшатилади
Кристоф Галтье келаси мавсумда ПСЖни бошқармайди.
"L’Equipe" нашри хабарига кўра, парижликлар 56 ёшли франциялик мутахассисни бугун Лига 1нинг сўнгги турида "Клермон"га қарши ўйиндан сўнг истеъфога чиқаради.
ПСЖ хўжайини Қатар амири Муҳаммад бин Ҳамад Ал-Тани Парижда клуб президенти Носир Ал-Хелайфи билан учрашув ўтказди ва унда Галтьени истеъфога чиқаришга қарор қилди.
Франциялик мураббий ўтган ёзда ПСЖни қабул қилиб, икки йиллик шартнома имзолаганди.
Жорий мавсумда парижликлар 11-марта Лигада рекорд даражада ғалаба қозонишди, аммо 1/8 финалда "Бавария"дан кучсизроқ (0:1, 0:2) бўлиб, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишди.
Бундан ташқари, ПСЖ февраль ойида Франция кубоги1/8 финалида Марселга (1:2) имкониятни бой бериб қўйди.
Шунингдек, манбага кўра, Галтьенинг ишдан бўшатилишига ирқчилик айбловлари билан чиққан можаро ҳам таъсир кўрсатган.
Фикрлар