ПСЖ ва "Челси" топ ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин

CHERY AUTO

"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба жорий мавсум сўнггида мюнхенликлар сафини тарк этади, дея хабар бермоқда Goal нашри.

Tecno

Манбага кўра, футболчининг агенти кейинги йил бошидан, "Челси" ва ПСЖ билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Австриялик футболчининг "Бавария" билан шартномаси 2021 йил 30 июнида якунига етади ва у эркин агент мақомида исталган клубга бориб қўшилиши мумкин.

Жорий мавсумда 28 ёшли ҳимоячи "қизиллар" сафида барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритиб, 1 та голли узатма берди.

Comments

You must be logged in to commet!