ПСЖ ва "Ноттингем Форест" Навас трансфери бўйича келишиб олди

ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас Англияга йўл олади. Клублар келишувга эришди. Посбон мавсум сўнгига қадар "Ноттингем Форест" клубида тўп тепади.

Навас бир неча кун олдин "ўрмончилар" билан келишиб олганди. Парижликлар дарвозабонни олиб қолишга ҳаракат қилди. Аммо охирги таклифни қабул қилди.

Маълумот учун, 36 ёшли посбоннинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!