ПСЖ хавбеки учун Европанинг 3та гранд клуби кураш бошлади

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли аргентиналик футболчига “Реал”, “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” каби гранд клублардан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Парижликлар эса уни 60 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ло Чельсо мавсумни "Бетис" сафида ижара асосида ўтказмоқда. Испан клуби уни 25 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!