ПСЖ хўжайини Англия клубини сотиб олмоқчи
Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра, ПСЖнинг эгаси ва асосий инвестори бўлган Qatar Sport Investments компанияси Чемпионшипда иштирок этаётган жамоани сотиб олмоқчи.
Манбада келтирилишича, инвесторлар номзодлари орасида "Астон Вилла", "Ноттингем Форрест" ҳамда "Куинз Парк Рейнжерс" жамоалари бор.
Инвесторлар ПСЖнинг натижалари ва ривожланишидан мамнун ва улар Англия футболига ҳам пул тикишни режалаштирмоқда.
Фикрлар