ПСЖ хўжайини "Рома"ни ҳам сотиб олмоқчи

ПСЖ клуби хўжайини ҳисобланган Qatar Sports Investments Италиянинг "Рома" клубини ҳам сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Қатар компанияси Рим клубини 400 миллион еврога сотиб олишга тайёр. Аммо, "Рома"нинг ҳозирги хўжайини Жеймс Паллотта жамоани сотишни режалаштирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Qatar Airways компанияси ва "Рома" клуби ўртасида 2021 йилга қадар ҳамкорлик шартномаси мавжуд. “Бўрилар” ушбу келишувга кўра йилига 40 миллион евро ҳомийлик маблағи олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!