ПСЖ яна бир бор Неймарни жамоада қолишга кўндиришга уруниб кўради
Ads

ПСЖ клуби спорт директори Леонардо жамоа ҳужумчиси Неймар билан учришни режалаштирмоқда.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик функционер ҳамюртини жамоадан кетмасликка кўндирмоқчи. Агар Неймар унинг сўзларига ҳам қулоқ солмаса, парижликлар уни жорий трансферлар давридаёқ сотиб юборишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ Неймарнинг трансфер нархини 180 млн евро этиб белгилагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга эса “Ювентус”, “Реал” ва “Барселона” харидор бўлмоқда.