ПСЖ яна бир катта харидни амалга ошириш устида ишламоқда

ПСЖ ўз таркибига етакчи футболчиларни қўшиб олишда давом этади.

Айни пайтда Париж клуби “Наполи” ярим ҳимоячиси Фабиан Руиснинг трансферини муҳокама қилмоқда.

26 ёшли испанияликнинг "адзурри" билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади. Бироқ футболчи Неапол клуби билан янги битим имзолашдан бош тортди. Бир йилдан кейин текинга қўлдан чиқармаслик учун "Наполи" жорий трансфер ойнаси пайтидаёқ Руисни сотиш ҳақида ўйламоқда.

“Corriere dello Sport” нашри хабарига кўра, ПСЖ ярим ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 25 миллион евро таклиф қилган ва ҳозирда клублар трансфер устида ишламоқда.

2021/22 йилги мавсумда Руис А Сериянинг 32 та учрашувида қатнашиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!