ПСЖ янги бош мураббийини қачон оммага эълон қилади?

L'Équipe нашри хабарига кўра, "Ница" бош мураббийи Кристоф Галти яқин кунларда ПСЖ бошқарувини ўз қўлига олади.

Манбага кўра, 55 ёшли франциялик мутахассис Париж клуби билан икки йиллик шартнома имзолайди. У ПСЖнинг янги бош мураббийи сифатида 4 ёки 5 июлда таништирилиши кутилмоқда.

Галтье бу лавозимда Маурисио Почеттино ўрнини эгаллайди. Аввалроқ аргентиналик мутахассис ва ПСЖ раҳбарияти амалдаги шартномани бузганлик учун товон пули миқдорини келишиб олгани хабар қилинганди.

Галтье ўтган мавсум "Ница" билан Франция чемпионатида 5-ўринни эгаллади. У бундан аввал "Лилль" ва "Сент-Этьен" клубларида ҳам ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!