ПСЖ ярим ҳимоячиси фаолиятини "Эвертон"да давом эттириши мумкин
ПСЖ ярим ҳимоячиси Карлос Солер фаолиятини АПЛнинг "Эвертон" клубида давом эттириши мумкин, дея хабар берди Флориан Плеттенберг.
Унинг сўзларига кўра, футболчининг ўзи бу трансферга рози. Аммо клублар ҳали келишиб олгани йўқ. Парижликлар уни 24 миллион еврога сотишни ўз олдига мақсад қилган. Шунингдек, "Вест Хэм" ҳам курашда бор.
Маълумот учун, Солер 2022 йили "Валенсия"дан ПСЖ 18 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг жамоаси билан тузилган шартномаси 2027 йилгача амал қилади.
Фикрлар