ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозониб, пешқадамга айланди

Франция чемпионати 7-туридан ўрин олган "Ним" - ПСЖ учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, парижликлар юлдузи Килиан Мбаппе 32-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Алессандро Флоренци 77-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширди. Қайд этиш жоиз, италиялик ҳимоячи голига қадар 2 бор дарвоза устунини нишонга олган эди. Ўйин якунига қадар Мбаппенинг ўзи дублни расмийлаштириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шунингдек, 88-дақиқада Сарабия ҳам ўз исмини таблога ёздириб қўйди.

Ушбу ғалаба парижликларни турнир жадвали пешқадамига айлантирган бўлса, "Ним" 13-поғонада жойлашган.

Ним

    Лига 1 7-тур

    17/10/2020, 01:00

    0
    :
    4
    Тугади

    ПСЖ

    • Килиан Мбаппе 32', 83'
    • Алессандро Флоренци 78'
    • Пабло Сарабия 88'

    Стадион: Stade des Costieres 3526 томошабин

    Бош ҳакам: Clement Turpin

    45'
    90'

    • 90'

      Бош ҳакам асосий вақтга бирор дақиқа қўшмади. Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

    • 88'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Сарабия ҳам майдонни голсиз тарк этмайдиган бўлди!

      Унинг жарима майдони ташқарисидаг йўллаган зарбаси дарвозабон оёқлари орасидан ўтиб, дарвозадан жой олди.

    • 84'

      Гол муаллифлари захирага олинди: Мбаппе ҳамда Флоренци ўрнига Хесе ва Руис-Атиль ўйинга қўшилди.

    • 83'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Мбаппе фарқни йириклаштирди!

      Яна бир бор дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган ҳужумчи бу сафар ҳам аниқ зарба йўллаб, дублни расмийлаштирди.

    • 80'

      Бугун мезбонлар Мбаппени фақатгина қўполлик билан тўхтатишни уддаламоқда. Бу сафар ҳам 3 рақибидан ўтган Килианга нисбатан қоида бузилди.

    • 77'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Флоренци ўз мақсадига етди!

      Сарабия тўпни марказга боши билан оҳиста ташлаб берди ва Флоренци бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

    • 76'

      Флоренци қанотдан оширилган тўпга баланд сакраган ҳолда зарба берди. Тўп бу сафар ҳам дарвоза устунига тегди.

    • 75'

      Баккер марказга узатма амалга оширди. Бироқ ҳакам аввалроқ тўп майдонни тарк этганлигини қайд этди.

    • 72'

      Элиассоннинг жарима майдони ичидан чалчанча услубда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

    • 71'

      Парижликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.

    • 68'

      Карим Ариби Нолан Ру ўрнига майдонга тушди.

    • 66'

      Флоренцининг кучли зарбаси устундан қайтди.

    • 64'

      Мбаппе зарба йўллашга кечикди. Унинг атрофига 4 та ҳимоячи етиб келишга улгурган эди.

    • 61'

      Марказга оширилган тўпга Эррера ноаниқ зарба йўллади.

    • 58'

      Рафинья ўз ўрнини колин Дагбага бўшатиб берди.

    • 56'

      Тухель шогирдлари шошмасдан, қанотлар бўйлаб олдинга ўтмоқда. Ҳозирги ҳисоб уларни қониқтираётгандек, гўё.

    • 54'

      Адриан Кубас ўз ўрнини Пабло Мартинесга бўшатиб берди.

    • 51'

      "Ним" ҳимоячилари рақиб ҳужумларини катта қийинчилик билан бартараф этмоқда.

    • 49'

      Мбаппенинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

    • 47'

      Қанотдан оширилган тўпга на Кин, на Сарабия зарба бера олди. Яхши вазият бой берилди.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди!

    • 46'

      Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

    • 45+3'

      Танаффус!

    • 45+2'

      Мбаппенинг саъй-ҳаракатлари туфайли бурчак тўпи ишлаб олган парижликлар уни комбинацион тарзда ўйинга киритиб, тўп назоратини ўзларида ушлашни маъқул кўрди.

    • 45'

      Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

    • 44'

      Мбаппе қанотдан оширилган тўпни дарвозага йўналтирди. Мезбонлар посбони бу сафар ҳам ўз ўрнида!

    • 43'

      Рипартнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Навас ушлаб олди.

    • 41'

      Баккер қоида бузгани учун огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ Тюрпен уни аяди.

    • 40'

      Жамоалар яна кескинлиени оширди. Бу гапни ҳам ҳужумлар, ҳам қўполликлар борасида айтишимиз мумкин.

    • 40'

      Дарвозабон бирга-бир вазиятдан зарба йўллаган Мойзе Киннинг уринишини қайтарди.

    • 38'

      Жавоб тариқасида ҳужумга ўтган Элиассоннинг зарбаси Кейлор Навасга ортиқча қийинчилик туғдирмади.

    • 37'

      Флоренцининг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбасини мезбонлар кипери қайтарди.

    • 34'

      Мойзе Кин жарима майдони ичидан зарба бера олмади. У тўпга мослаша олмаган эди.

    • 32'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Мбаппе ҳисобни очди!

      Рафиньянинг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиққан Килиан дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўпни оҳиста йўллади!

    • 31'

      Бу сафар Эррера рақибига нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди.Бироқ ҳакам вазиятни эътиборсиз қолдирди.

    • 29'

      Қанотдан оширилган тўпга зарба берган Андер Эрреранинг уринишини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

    • 27'

      Мойзе Кин дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    • 25'

      Паредеснинг моҳирона узатмасини Баккер ўзига бўйсундира олмади. Жуда хавфли вазият қўлдан чиқди.

    • 24'

      Мбаппенинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

    • 22'

      Футболчилар асабларини жиловлаб олмаса бўлмайди. Қўполликлар сони ортиб бормоқда.

    • 20'

      Бурчак зарбасидан кейин тўпни олиб қўйиб, тезкор қарши ҳужумга ўтган мезбонларнинг уринишини Идрисса Гейе қўполлик билан тўхтатди ва ҳақли равишда огоҳлантирилди.

    • 19'

      Меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олди.

    • 17'

      Тўп назорати парижликларда. Мезбонлар фақат орқа чизиқда қаршилик кўрсатмоқда.

    • 15'

      Кин марказда рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳужум тўхтаб қолди.

    • 12'

      Лоик Ландре майдондан четлатилди. У Рафиньяга бутсасининг тиши билан зарба бериб юборган эди.

    • 11'

      Андер Эррера Паредес ўрнига майдонга тушди.

    • 10'

      Боя жиддий тўқнашувда қатнашган Паредес ўйинни давом эттира олмайдиганга ўхшайди.

    • 8'

      Мбаппе катта тезликда рақибидан қочиб, марказга узатма амалга оширди. Аммо Кин тўпга анча ноаниқ зарба берди.

    • 7'

      Паредесга нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Дюка До сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

    • 5'

      Ўйин фаол ҳужумлар билан давом этмоқда. Футболчилар марказда тўпни ушлаб турмаяпти.

    • 3'

      Кин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо тезлик панд берди.

    • 2'

      Майдон эгалари стартни кетма-кет икки хавфли ҳужум билан бошлади. Бирида тўп тўсиндан бироз баланддае ўтиб кетган бўлса, бошқасида жарима майдонига яхши узатма амалга оширилди.

    • 1'

      Учрашув бошланди!

    • 0'

      Футболчилар майдонга тушиб келишди. Ўйин яқин дақиқалар ичида старт олади.

    •  

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
    /*desktop-news-footer*/

    Минбар

    Барча блоглар