ПСЖ юлдузи бугун жамоасига ёрдам бера олмайди
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Хакими бугун бўлиб ўтадиган "Сент Этьен"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, футболчи мушаклари зўриқиши туфайли 26-турдан ўрин олган баҳсни ўтказиб юборади. У 2-3 кун ичида сафга қайтиши кутилмоқда.
Хакими жорий мавсум Лига 1нинг 21 баҳсида ўз ҳисобига 3 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйган. Шунингдек, у ЕЧЛ доирасидаги барча 7 учрашувда иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Сент Этьен" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.
Фикрлар