ПСЖ юлдузи Саудия клубига ўтмайдиган бўлди

Кейлор Навас "Ал-Насср"га ўтиш ниятида эмас. 

Аввалроқ, Давид Оспина жароҳат олгани туфайли коста-рикалик ПСЖ дарвозабонига Саудия клубидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар чиқаётганди. 

RMC Sport нашри берган маълумотга кўра, Навас фаолиятини "кучли бешлик" чемпионатларидан бирида давом эттиришни хоҳлайди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз якунига етади. 

У жорий мавсум атиги 1 маротаба Франция Кубоги доирасидаги учрашувда майдонга тушган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!