ПСЖ – "Ницца": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Франция 1-Лигаси 25-туридан ўрин олган ПСЖ – "Ницца" баҳси бошланиш арафасида. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб боради.
- 90+2'
Ўйин якунланди. ПСЖ ўз майдонида қийин ғалабага эришди
- 90+2'
Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди
- 90'
Ҳакам бу сафар Икардини огоҳлантирди
- 87'
Килиан Мбаппега сариқ карточка кўрсатилди
- 83'
Мойзе Кен ўрнига Андер Эрерра майдонга тушди
- 81'
Мбаппе олдинга ўтишга ҳаракат қилганди, ҳимоячи осонликча уни тўпсизлантирди
- 80'
Лейвин Курзава ўрнига Сарабия, Юлиан Дракслер ўрнига эса Митчел Баккер туширилди
- 79'
"Ницца" тўпни назорат қилиб, рақиб хатога йўл қўйишини кутмоқда
- 77'
ГООООООООЛ! Мойзе Кин парижликларни олдинга олиб чиқди
- 70'
Маркиньос рақиб футболчисини йиқитди
- 66'
Парижликлар тўлиқ тўп назоратини ўз қўлига олди
- 61'
Курзаванинг жарима майдонига узатган тўпига аниқлик етишмади
- 58'
ПСЖ футболчилари қанча ҳужумга ўтмасин, ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилмоқда
- 54'
Мбаппе тўп учун курашда ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвоза томон зарба йўллади. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди
- 50'
ГОООООООЛ! "Ницца" рақиб футболчиларининг хатосидан унумли фойдаланди. Гол муаллифи Рони Лопеш
- 48'
"Ницца" иккинчи бўлимни анча фаол бошлади
- 46'
Иккинчи бўлимга старт берилди!
- 45+1'
Танаффус!
- 45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 44'
Мойзе Киннинг дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади
- 40'
ПСЖ футболчилари тўпни назорат қилишмоқда
- 37'
Пьер Леес-Мелунинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришга эришди
- 34'
Лейвин Курзава жарима майдонига тўпни узатди, Кин бироз кеч қолди
- 31'
Пьер Леес-Мелунинг узатмасини Париж клуби ҳимоячилари қайтариб юборди
- 28'
Паредеснинг бурчакдан узатган тўпига аниқлик етишмади
- 24'
Идрисса Гуйе майдонда жароҳат олиб ётибди
- 21'
ГООООООООООООООЛ! Дракслер керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлди ва жамоасини олдинга олиб чиқди
- 18'
"Ницца" тўлиқ ўйинни назорат қилмоқда
- 12'
ПСЖ кўплаб паслар беряпти, тўп назорати юқори, позицион ҳужум авжида.
- 10'
Рони Лупеш бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар фаол ўйнади.
- 9'
Лейвин Кюрзава рақиб ҳужумини чиройли тарзда тўхтатиб қолди. "Ницца" бурчак тўпи ишлаб олди.
- 8'
Килиан Мбаппе дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи уни тўхтатиб қолди.
- 6'
Анди Пельмар рақибини чалиб йиқитди, бош ҳакам фол қайд этди.
- 5'
Меҳмонлар вакили воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 3'
Дастлабки дақиқалардан парижликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.
Фикрлар