ПСЖда жиддий йўқотиш

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти “Аталанта”га қарши бўладиган ЕЧЛ 1/4 финал учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

RMC Sport нашрининг хабар беришича, 27 ёшли италиялик футболчи машғулотлар чоғида жароҳат олган. Верратти жамоадоги Эрик Чупо-Мотинг билан бўлган тўқнашувдан сўнг, сон мушакларини шикастлаган.

Ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлдики, Верратти катта эҳтимол билан 12 август куни “Аталанта”га қарши бўладиган муҳим беллашувни ўтказиб юборади.

Марко Верратти жорий мавсум ПСЖ сафида жами 35 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!