ПСЖдан норозиман

ПСЖнинг испаниялик ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жамоадан норози эканини билдирди. Маҳоратли ўйинчи ўзига берилаётган ўйин вақтидан қониқмаяпти.

- Мен ҳар куни машғулотларда бор кучим билан шуғулланяпман, лекин жуда кам ўйин вақти бериляпти. Майдонда узоқроқ муддат ҳаракат қилишни истайман.

Бу мавсум жамоа учун муваффақиятли бўлишидан умид қиламан. Жамоадошларим бош мураббийликка Луис Энрике тайинланганидан хурсанд, - деди Фабиан Руис.

Фабиан Руис асосан захирадан майдонга тушяпти. У тўрт марта ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!