ПСЖдан юлдузлар воз кеча бошлади. Биринчи номзод аргентиналик!

Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамоқда.

"Daily Mail" нашрининг ёзишича, аргентиналик ўзини ушбу лавозимга энг устувор номзод деб ҳисобласагина Манчестерга кўчиб ўтишга рози бўлади. Клуб мураббийни у энг яхши номзод эканлигига ишонтириши лозим.

Почеттинонинг ўзи Англияга қайтмоқчи. У аввал "Тоттенхэм" бош мураббийи сифатида АПЛда ишлаган. ПСЖдаги даври мобайнида эса, 14 ой меҳмонхонада яшаган, оиласи эса Лондонда қолган.

Хабар қилинишича, "қизил иблислар"да яна бир вариант бор. "Аякс" мураббийи Эрик тен Ҳаг ҳам "туманли альбион"га кўчиб ўтиш учун номзод ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!