
ПСЖга “Арсенал” вингери керак
ПСЖ “Арсенал” футболчиси Габриэл Мартинеллига қизиқмоқда, дея хабар бермоқда “Media Foot” нашри.
Манбанинг таъкидлашича, “канорирлар” бразилиялик билан шартномани узайтиришага ҳаракат қилмоқда. Агар келишув амалга ошмаса, Франция клуби вингер учун курашда фаворитлар қаторида бўлади.
Маълумот учун, Мартинелли ушбу мавсум барча чемпионатларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.
Фикрлар