ПСЖга қарши бўладиган ўйиндан олдин "Манчестер Юнайтед" таркибида жиддий йўқотишлар мавжуд

  • 04 Mar 16:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби ПСЖга қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳси олдидан жиддий йўқотишларга учради.

Tecno

Уле Гуннар Сульшер шу куни жароҳат олган Антони Марсьяль ва дисквалификация қилинган Поль Погбанинг хизматларидан фойдалана олмайди.

Бундан ташқари Неманья Матич, Антонио Валенсия, Маттео Дармиан, Андер Эррера, Жесси Лингард, Алексис Санчес ва Хуан Мата каби футболчилар ҳам турли даражада жароҳат олишгани боис Париждаги ўйинда майдонга тушмасликлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, МЮ ва ПСЖ жамоаларининг “Олд Траффорд”да ўтказилган дастлабки баҳси 2:0 ҳисобида парижликлар фойдасига ҳал бўлган эди. Улар ўртасидаги жавоб ўйини эса 6 март санасига режалаштирилган.

Comments

You must be logged in to commet!