ПСЖга трансфери барбод бўлган Зиешда бошқа вариант пайдо бўлди
Марокашлик вингер Ҳаким Зиеш қишки трансфер ойнасида “Челси”ни тарк этиши мумкин. ПСЖга ўтиш муваффақияциз якунлангач, африкалик футболчи фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириш имкониятига эга.
Goal.com порталининг хабар беришича, турк томони келишув тафсилотларини муҳокама қилиш мақсадида “аристократлар” билан боғланган. Келишувдаги асосий тўсиқ Зиешнинг юқори маоши бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда трансфер ойнаси бироз кечроқ ёпилиши сабабли “Бешиктош” келишувни якунлаши мумкин.
Ҳаким жорий мавсум лондонликлар сафида 10 та ўйинда қатнашиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар