ПСЖни тарк этадиган юлдузлар номи эълон қилинди

ПСЖ раҳбарияти тўпурар ҳужумчи Эдинсон Кавани ва жамоа сардори Тьягу Силва  мавсум якунланиши билан жамоани тарк этишини тасдиқлади. Ҳар икки футболчининг шартномаси тугаяпти ва улар эркин агентга айланади.

33 ёшли Кавани ПСЖ тарихида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Уругвайлик ҳужумчи 2013 йилдан буён 200 марта тўп киритган. Унинг “Атлетико” билан келишуви борлиги айтилмоқда.

35 ёшли Силванинг иши сал мураккаб. Бу футболчи 2022 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиш истагида. Бразилия терма жамоасидан чақирув олиши учун Европанинг кучли клубларида тўп суриши  лозим. Тьягу “Милан” сафига қўшилишга ҳаракат қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)