ПСЖнинг Франция кубогидаги рақиби номи маълум бўлди

Ҳозиргина Франция кубоги чорак финал баҳси – “Кан” ҳамда “Лион” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур ўйинда “Кан” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голга Исмоил Диоманде муаллифлик қилди. Шу тариқа, мезбонлар ярим финалга йўл олишди. Финал остонасида эса уларни ПСЖ кутиб турибди.

Шунингдек, иккинчи ярим финал баҳсида Франсия Учинчи дивизионида тўп сурувчи “Ле-Эрбье” ҳамда “Шамбли” жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишларини қўшимча қилиш жоиз.

Франция кубоги. Чорак финал

Кан – Лион 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 77 Диоманде.

Кан – Самба, Санко, Джику, Гильбер, Авуну, Петерс (Деменге, 90), Диоманде, Роделен, Фере, Базиль (Ставицки, 59), Сантини (Кривелли, 58).

Лион – Антони Лопеш, Марсело, Марсал, Тете, Диакаби (Морель, 46), Ауар, Тузар, Корне, Ферри (Ндомбеле, 81), Депай (Траоре, 71), Маолида.

Огоҳлантиришлар: Фере (58), Кривелли (62), Морель (64), Марсал (76), Петерс (86).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!