ПСЖнинг кашанда футболчилари қўлга тушди
ПСЖ жорий мавсумни кутилган даражада бошлаш олмади. Амалдаги чемпион дастлабки бешта учрашувдан учтасида очко йўқотди.
Айрим манбалар бу муваффақиятсизлик сабабларини қидирмоқда. Sports Zone нашри жамоада кашанда футболчилар борлигини ёзмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, бош мураббий Луис Энрике ва мураббийлар штаби вакиллари ёзда Японияда ташкил этилган мавсумолди йиғинида бир неча футболчи сигарет чекаётганини билиб қолган.
Мутасаддилари бу футболчилар номини сир тутмоқда. Айрим манбалар эса, ПСЖнинг омадсиз стартини кашандалик билан боғлаяпти.
Клубга Qatar Sports Investments эгалик қилаётганидан бери жамоа жорий мавсумда саккиў очко жамғариб, энг ёмон натижани қайд этди.
Фикрлар