ПСЖнинг собиқ футболчиси
Ads

Франциянинг "Сент-Этьен" клуби ўзининг расмий сайтида ярим ҳимоячи Йоан Кабай билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Юқоридаги манбаага кўра 33 ёшли футболчи янги жамоаси билан 1 йиллик шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Кабайнинг сўнгги иш жойи БААнинг "Ал-Наср" клуби бўлган эди. У фаолияти давомида шунингдек "Лилль", "Ньюкасл", ПСЖ ва "Кристал Пэлас" каби жамоаларда ўйнаган.