ПСЖнинг таклифи Алабани ўйлантириб қўйди

  • 2 марта, 2021, 00:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсум якунлангач, “Бавария”дан кетадиган ҳимоячи Давид Алабанинг янги жамоаси ҳозирча қайси бўлиши номаълум.

Tecno

TZ нашри тарқатган хабарга қараганда, австриялик футболчи аллақачон ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи билан шахсан бу борада гаплашишга ҳам улгурган. Парижликлар Алабага ўзи хоҳлаганидек, марказий ярим ҳимоячи позициясида ўйнашга кафолат бермоқда. Аммо харидорлардан бири ҳисобланган “Реал” унга буни ваъда қилмаган. Боиси, “Қироллик клуби”да бу чизиқда Каземиро ва Тони Кроос каби футболчилар бор.

Алаба жорий мавсум Бундеслигада жами 22 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию