ПСЖнинг янги мавсум либосини Неймар намойиш қилди (фото)
Ads

Аввал хабар берганимиздек Франциянинг ПСЖ клуби ўзининг янги 2018/19 йилги мавсум учун асосий либосини эълон қилди.

Эътиборлиси, ушбу эпикировка ёзда жамоани тарк этиши айтилаётган ҳужумчи Неймар томонидан намойиш қилинди.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум парижликлар сафида жами 30та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 19та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.