ПСВ расман тасдиқлади:

ПСВ клуби расмий "Твиттер" саҳифаси жамоа ярим ҳимоячиси Йоррит Хендрикснинг "Спартак"ка ўтаётганини маълум қилди:

"Пайшанба куни Хендрикс "Спартак"нинг Дубайдаги йиғинига бориб қўшилади. Айнан шу ерда у клуб учун тиббий кўрикдан ўтади ва расмий шартнома имзолайди", - дейилади расмий саҳифа тарқатган хабарда. 

Шунингдек, Нидерланд клуби футболчининг Россиядаги фаолиятида омад тилади. Маълумот учун, Хендрикс Остон Ўрунов ҳаракат қиладиган таянч ярим ҳимоя зонасида ўйнайди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)