Пукки АПЛнинг август ойидаги энг яхши футболчиси. У ушбу совринни қўлга киритган учинчи финляндияликдир
Ads

"Норвич" клуби форварди Теему Пукки Англия Премьер-Лигасида август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

29 ёшли футболчи бўлиб ўтган 4 та баҳсда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Соврин учун Пуккидан ташқари, Эшли Барнс ("Бёрнли"), Роберто Фирмино ("Ливерпуль"), Кевин Де Брюйне, Рахим Стерлинг ва Серхио Агуеро (барчаси "Ман Сити") даъвогарлик қилишаётган эди.

Пукки 2004 йилдан буён ушбу совринни қўлга киритган илк финляндиялик бўлди. Айнан 2004 йили Микаэль Форсселл ушбу совринни қўлга киритган. Ҳаммаси бўлиб финляндиялик АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси совринини учинчи маротаба ютишди. Форселл ва Пуккидан ташқари, Сами Хююпя ҳам ушбу совринни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Emiliano Sala
13/09/2019 21:59
Ajoyib o'yinchi ekan qoil ochig'i to'pga tegsa gol urarkan.