
Пул керак: Чемпион “Барса” олти ўйинчидан воз кечмоқда
Испания чемпионлигини қўлга киритган “Барселона” келаси мавсум олдидан таркибини сезиларли даражада кучайтиришга бел боғлади.
Спорт директори Деку ёзда ҳеч қандай чекловларсиз янги ўйинчи олиш, таркибдаги юлдузларнинг маошига пул топиш мақсадида айрим ўйинчиларни сотиб юборишга қарор қилди.
Таркиб тозалаш сиёсатининг биринчи босқичида клубни тарк этадиган олти нафар футболчи номи маълум бўлди.
Fichajes сайтига кўра, бу рўйхатга Ансу Фати, Рональд Араухо, Пау Виктор, Андреас Кристенсен, Эрик Гарсия ва Пабло Торре киритилган. Улар орасида Араухо ва Гарсия бошқа клублардан яхши даромадли таклиф тушсагина қўйиб юборилади.
Аввалроқ, испан матбуоти “Барселона”да фақатгина Ламин Ямалнинг жойи кафолатлангани, қолган ҳар қандай футболчи бўйича келадиган таклиф клуб раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши ҳақида маълумотлар тарқатган эди.
Фикрлар