Пул топилди: “Барса” учта супертрансферга қўл урмоқда

Журналист Хелена Кондис Эдо “Барселона” янги трансферлар учун 650 миллион евро топганини маълум қилди. Бундан ташқари, каталонияликлар нидерландиялик плеймейкер Френки де Йонгни ҳам сотиб юбориб, унинг трансферидан келган маблағни ҳам бошқа ижрочиларни олишга сарфлайди.

Клуб раҳбарлари молиявий муаммоларни енгиллатиш учун клуб активларининг бир қисми ва телетрансляция ҳуқуқини сотиб юборишни маъқуллади.  Шундай қилиб, клубнинг лиценцион ва мерчандайзинг бўйича активларининг 49,9 фоизи ва Ла Лигадаги ўйинлари телетрансляциясининг 25 фоизи бир неча ҳамкор ташкилотларга сотиб юборилади.

Бу ташкилий ишлар клубга “Челси” ҳимоячиси Андреас Кристенсен, “Милан” ярим ҳимоячиси Франк Кессьени рўйхатдан ўтказиш имконини беради.

Шунингдек, “Барселона” янги топилган маблағ эвазига “Барселона”дан Левандовскини, “Манчестер Сити”дан Бернарду Силвани ва “Севилья”дан Жюль Кундени сотиб олишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!