Пулишич номаълум муддатга сафдан чиқди

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда AP нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 20 ёшли АҚШлик футболчи Чили (1:1) терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик баҳсида жароҳат олган.

Маълумот учун, Пулишич жорий мавсум дортмундликлар сафида жами 25та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У ёзда “Челси”га кўчиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!