Путин: Дзюба билан содир бўлган ҳолат қолганларга дарс бўлиши керак

  • 17 Dec 18:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Россия федерацияси президенти Владимир Путин сўнгги пайтларда мамлакат терма жамоаси ҳамда Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ҳужумчиси Артём Дзюбанинг одоб-аҳлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган вазияти акс этган видеолавҳаси кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани боис бу ҳақда ўз фикрини билдириб ўтди.

Путин Дзюба жамоат одами экани ва бу каби ҳолатлар бошқа жамоат одамлари учун яхши сабоқ бўлиши лозимлигини айтди.

Дзюба 2012 йилда турмуш қурган бўлиб, ҳозирда 2 та ўғилнинг отаси ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!