Путин хоккей ўйнади (видео)

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин янги йил олдидан Тунги хоккей лигаси доирасида ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. "Қизил майдон"да ўтган беллашувда президент жамоаси ғалаба қозонди.

Россия раҳбари билан биргаликда мамлакат Мудофаа вазири Сергей Шойгу, маҳаллий хоккей афсоналари Павел Буре, Валерий Каменский, Сергей Фёдоров ва Алексей Касатоновлар бир жамоадан ўрин олишди. Путин одатдагидек 11-рақам остида музга чиқди.

Рақиб жамоа таркибида эса Тула вилояти губернатори Алексей Дюмин, Подмосковье губернатори Андрей Воробьёв, тадбиркорлар Геннадий Тимченко, Владимир Потанин ва Роман Ротенберг, шунингдек саксафончи Игорь Бутманлар ҳаракат қилишди.

Ўйин эса Путин ҳаракат қилган жамоанинг 8:5 ҳисобидаги  ғалабаси билан якун топди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)