Пуйол: Месси ва Роналду ЖЧ-2022да ҳам иштирок этиши мумкин
Ads

Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль 30 ёшли Лионел Месси ҳамда 32 ёшли Криштиану Роналдуларнинг катта футболдаги келажаги ҳақида тўхталиб ўтди.

“Агар Месси ва Роналдунинг ёшини инобатга оладиган бўлсак, у ҳолда улар яна узоқ йиллар юқори савиядаги футбол кўрсата олишади. Улар 35-36 ёшгача ўйнашлари мумкин. Чунки, Роналду ва Месси ҳақиқий профессионаллар, улар ўзларининг жисмоний ҳолатларига доимий эътибор қаратиб боришади. Агар улар ҳохлашса ЖЧ-2022да ҳам иштирок этишлари мумкин”, - дейди Пуйоль.