Пёнтек:
Ads

Польша термаси ва "Милан" клуби хужумчиси Кшиштоф Пёнтек хужум чизиғида биргаликда ўйнашни орзу қилган форвардларини айтиб ўтди.

"Криштиану Роналду ва Андрей Шевченко. Ким ўйлапти дейсиз, "А" серияда Роналдудан кўп гол уришимни. Аммо мен барқарорликни истайман. Менинг мақсадим, энг яхши тўпурар бўлиш. Мақсадимга эришиш учун барчасига тайёрман," - Пёнтек.

24 ёшли футболчи 2019 йилнинг январь ойида "Милан"га ўтган.

Сўнгги мавсум, "А" серияда 37 та учрашув ўтказиб, 22 та гол урди ва 2 бор ассистентлик вазифасини бажарди.

Маълумот учун, футболчи янги мавсумда, "Милан" жамоасида бошқа рақам остида тўп суради. Бунгача 19-рақамли либосда ўйнаб келганди.

Манба:La Gazzetta dello Sport