Пётр Ян Ислом Махачев ва Александр Волкановски жанги борасида ўз тахминларини билдирди

  • 12 Oct 17:20
  • 0
  • MMA

Ўта енгил вазн(61,2 кг) тоифасида собиқ UFC чемпиони Пётр Ян (16-5) енгил вазн (70,3 кг) тоифасида амалдаги чемпион Ислом Махачев (24-1) ва ярим енгил вазн (65,8 кг) тоифаси чемпиони Александр Волкановски (26-2) ўртасидаги бўлажак реванш жанги ҳақида фикр билдирди.

“Оливейра ёки Волкановскидан қай бирига қарши жанг Ислом учун яхшироқ, мен баҳолай олмайман. Ислом тўлиқ лагердан ўтди, тайёрланди ва асосийси буларнинг барчаси беҳуда кетмайди. UFCнинг вазифаси жангга қизиқишни сақлаб қолишдир. Улар аллақачон ўзаро жанг қилишган, бу қизиқарли жанг эди. Ва ўйлайманки, бўлажак жанг ҳам қизиқарли бўлади, аммо бу сафар Алекс учун қийинроқ бўлади, чунки жанг унинг ҳудудида бўлиб ўтмайди”, - дея Яннинг сўзларини келтиради “Архангел Михаил”клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Волкановски ўртасидаги реванш жанги 21 октябрь куни Абу-Дабида “UFC 294” турнири доирасида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!