Қачон Қорақалпоғистонга катта футбол қайтади? Равшан Эрматов бу саволга жавоб берди

ЎФA Медиа бўлими “Савол йўлланг!” лойиҳасини йўлга қўйди. Ушбу лойиҳа доирасида ташкилот биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мухлислар йўллаган саволларнинг энг сараларига жавоб берди.

– Aссалому алайкум, Равшан ака. Мен Нукусдан Aйбекман, саволим қуйидагича: Қорақалпоғистонда футбол мухлислари Водийдагидан кам эмас. Охирги марта Олий лига ҳавосидан 2001-2002 мавсумда нафас олганмиз. Қачон Қорақалпоғистонга катта футбол қайтади? (6365.bek)

– Қорақалпоғистонда футбол анъаналари узоқ йилларга бориб тақалади. Ушбу ўлкадан терма жаомамиз учун бир қанча истеъдодлар етишиб чиққан, қолаверса бугунги кунда ҳам қорақалпоғистонлик кўплаб мутахассислар футболимиздаги фаолиятини муваффаққиятли давом эттирмоқдалар. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФК билан ҳамкорликда Қорақалпоғистонда ФИФА стандартларига мос замонавий футбол майдонини қуриб битказди. Ўйлайманки, юқори сифатли майдон маҳаллий футболчилар учун қулайлик яратишга хизмат қилади. Шу билан бирга тан олиш керак, юқори лигаларимизда Қорақалпоғистон клублари сони кўп эмас. Биз муаммони атрофлича ўрганиб чиқиш мақсадида жойларга бориб футбол билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдик. Қорақалпоғистонга ЎФАнинг мутахассислари гуруҳини юбориб, болалар футболидан тортиб, профессионал футбол объектлари фаолиятини синчиковлик билан ўргандик. Камчиликлар бор. Лекин, босқичма-босқич уларни бартараф этиш ва қорақалпоқ футболини мавқеини тиклаш бўйича режа тузиб чиқилди. Ғалабалар ҳали олдинда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!